Отправка жалобы
Пожалуйста, сообщите нам причину, по которой страница https://top100vk.com/group/72568559/ должна быть проверена.
Нет ограничений
открытое
Сообщество не верифицировано администрацией ВКонтакте
У сообщества нет огня Прометея
72568559
tavhid_com
Маърузалар (Лекции на узбекском языке)
عقيدة أهل السنة والجماعة منهج السلف الصالح
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз унга ҳамдлар ва истиғфорлар айтамиз ҳамда ундан ёрдам ва нафсимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи зот йўқдир. Мен шериксиз, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман. “Эй мўъминлар, Аллоҳ таъолодан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлиб вафот этинглар!” (Оли Имрон: 102). “Эй одамлар, сизларни бир жондан яратган, у жондан эса жуфтини яратган ва у иккисидан кўплаб эр ва аёлни яратган Аллоҳ таъолодан қўрқинглар! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндошлик алоқаларини узишдан қўрқинглар! Аллоҳ сизларнинг устингизда кузатувчи бўлган Зотдир” (Нисо: 1). “Эй мўъминлар, Аллоҳ таъолодан қўрқинглар ва рост сўзланглар, Аллоҳ сизларнинг ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилган кимса улкан зафарларга эришибди” (Аҳзоб:71). Сўнг … Сўзларнинг энг рости Аллоҳнинг каломидир. Йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони бидъатлардир. Ҳар бир бидъат залолатдир ва ҳар бир залолат жаҳаннамдадир. Аллоҳ таоло халқларни Ўзининг ибодати учунгина яратди. “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Ваз-Зариёт: 56). Бироқ, инсон ва жинлардан иборат шайтонларнинг жимжимадор сўзлар билан васваса қилиб алдашлари натижасида инсонни тўғри йўлдан, Тавҳид йўлидан оғдириб юборишди ва энг катта залолат бўлган Ширк ботқоғига ботириб ташлашди. Аллоҳ таоло ширк келтирган инсонга Жаннатни ҳаром қилганини хабарини берди: “Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга Жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи Дўзах бўлур” (Моида: 72). Ширк – аввалги умматларни ҳалок қилган амалларнинг энг каттасидир. Халқларнинг, айниқса Ислом умматининг бахтсиз ва хор бўлган ҳаётига сабабчи бўлган касалликдир. Тавҳид илми – илмларнинг энг шарафлиси, энг буюги ва энг зарурийсидир. Чунки у – Аллоҳ таъолони, Унинг исмлари, сифатлари ва бандалари устларидаги ҳуқуқларини билиш, демакдир. Тавҳид илми – Аллоҳ томон бўлган йўлнинг калити ва шариатларнинг негизидир. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар тавҳидга даъват этишда якдил бўлдилар. Аллоҳ таъоло деди: “Биз Сиздан аввал юборган ҳар бир пайғамбарга: “Ҳеч бир (ҳақ) илоҳ йўқ, фақат менгина (ҳақ) илоҳдирман менгагина ибодат қилинглар!” – деб ваҳий қилганмиз” (Анбиё: 25). Тавҳиднинг эътибори шу даражада бўлгани учун ҳам, ҳар бир мусулмон ўз динида яхши самара ва натижаларга эришиш учун уни ўрганишга ва бошқаларга ўргатишга катта эътибор бериши керак. Шундай экан, биз ушбу саҳифамизни Пайғамбарлар даъватининг негизи бўлган, Китобу Суннат ва салафи солиҳ йўллари асосига қурилган соғлом Тавҳид ақидасига ва жазоси абадий Жаҳаннам бўлмиш Ширк балосидан четланишга чақиришликка бағишладик. Биз Аллоҳдан бу саҳифамизни мусулмонларга фойда келтиришлигини ва унинг розилиги учунгина бўлишлигини сўраб қоламиз. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли байти ва асҳобларига салаво
публичная страница
16+
Публичная страница
закрытая
tavhid.com
Сайт TOP100VK.COM НЕ собирает и НЕ хранит данные. За достоверность информации сайт ответственность не несет.
Пожалуйста, сообщите нам причину, по которой страница https://top100vk.com/group/72568559/ должна быть проверена.